Лекции.Орг


Поиск:




Рустам ва Сухроб” достони таҳлили




а) достон мазмуни;

б) фикрлар, мулоҳазалар.

в) “Рустам ва Сухроб” достонидан олган таассуротларим.

Бундай таҳлилдан кўзланган асосий мақсад Фирдавсий ижоди, хусусан, “Шоҳнома”даги достонларни ўрганиш орқали ўқувчиларни миллатпарварлик, халқпарварлик, эрксеварлик руҳида тарбиялаш, уларда миллий истиқлол ғояларини камол топтириш ҳамда мустақил фикрлаш кўникмаларини ўстиришдир.

Мавзуни мустаҳкамлаш учун топшириқлар:

I топшириқ. Қуйидаги саволларга жавоб беринг.

1. Фирдавсийнинг болалиги ҳақида нималарни биласиз?

2. Фирдавсий ўзига нега ушбу тахаллусни қўллаган?

3. Шоирнинг қандай асарлари бор?

4. “Шоҳнома” қандай асар? Унинг тақдири қандай кечган?

5. “Шоҳнома” аcарининг буюклиги нималар билан белгиланади?

6. “Рустам ва Сухроб” достонининг асосий ғояси нимадан иборат?

II топшириқ. Фирдавсийнинг қуйидаги ҳикматларини диққат билан ўқинг. Ҳар бир ҳикмат халқ оғзаки ижодидаги қайси мақолнинг маъноси билан яқинлигини аниқланг.

Меҳнат тагидадир, эй оқил, ҳар ганж,

Ганж топмас ҳеч кимса топмас эса ранж.

***

Нодонликдан ёмонлик келади фақат,

Нодонга ёндашма, босмасин ғафлат.

***

Ёмонга қўшилма, бўлурсан ёмон,

Қаросин юқтирар доимо қозон.

III топшириқ. Фирдавсий ҳикматларидан ёд олинг ва таҳлил қилиб ўз хулосаларингиз асосида матн тузинг.

 

18-мавзу: Аҳмад Яссавий. Ҳикматлар (2 соат)

Режа:

1. Аҳмад Яссавий ҳаёти ва ижоди.

2. “Девони ҳикмат”даги ҳикматлар таҳлили.

Таянч тушунчалар: ҳикмат, тасаввуф, орифона, ҳадис, муршид, солик, шайх, нафс.

Аҳмад Яссавий - туркий тасаввуф шеъриятининг асосчиси, атоқли мутасаввиф шоир, «Шайхул-машойих», «султонул-орифин» унвонлари билан улуғланган буюк маърифий зотдир. Унинг «Ҳикмат»лари туркий халқлар томонидан неча юз йиллардан бери севилиб мутолаа қилинади.

Аҳмад Яссавийнинг туғилган йили маълум эмас. Манбаларда шоирнинг вафоти 1166 йил тарзида кўрсатилади. Улуғ шоир болаликдан пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис-салом суннатларига қатъий амал қилган. Аллоҳнинг сўнгги расули Муҳаммад алайҳис-салом 63 ёшларида бу фоний дунёдан ўтганликлари боис Аҳмад Яссавий ўзига ер остидан макон қилади. Хонакоҳнинг бир тарафида бир жой қаздириб, хом ғишт билан лаҳад шаклида ҳужра барпо этади ва умрининг қолган қисмини мана шу чиллахонада риёзат ва ибодат, иршод ва мужоҳада билан ўтказади.

Аҳмад Яссавий Сайрам мавзусида Шайх Иброҳим хонадонида туғилади. Унинг отаси Шайх Иброҳим Ясси ва Сайрамнинг энг маъруф машойихларидан бўлган. У ўз халифаларидан бири Мусо Шайхнинг қизи Ойшага уйланади ва ундан икки фарзанд кўради. Фарзандларининг каттаси Гавҳари Шахноз исмли қиз, иккинчиси эса Аҳмаддир. Аҳмад Яссавий етти ёшга тўлганда, отаси Шайх Иброҳим вафот этади. Ота васиятига кўра, шоир онаси ва опаси билан биргаликда Яссига кўчиб келишади. Ҳақсевар шоир бу ерда Арслонбоб деган ориф Шайх қўлида тарбияланади.

Аҳмад Яссавийнинг Арслонбоб тарбиясини олиши узоққа чўзилмайди. Устоди вафотидан сўнг у Бухорога бориб, Юсуф Ҳамадонийдан тасаввуф сирларини ўрганади. Маълумотларга кўра, улуғ машойих Юсуф Ҳамадонийнинг Бухоройи Шарифда тўрт халифаси (ўринбосари, издоши) бўлган. Булар: Хожа Абдулла Барқий, Хожа Ҳасан Андоқий, Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний ва Хожа Аҳмад Яссавийлардир. Шоир илоҳиёт ва тасаввуф сирларини шу қадар теран ўрганганки, халқ орасида «Мадинада Муҳаммад, Туркистонда Хожа Аҳмад» нақлининг пайдо бўлиши замирида ўша билимдонлик ётади. Алишер Навоий «Насойим ул-муҳаббат»да Юсуф Ҳамадонийдан кейин бу тўрт кишидан ҳар бири иршод ва даъват мақомига эришганликларини ёзади. Шундай қилиб, Хожа Аҳмад Яссавий бир муддат Бухородаги муқаддас хонақоҳда раислик қилиб, кейин Туркистонга қайтади.

Аҳмад Яссавийдан «Девони ҳикмат» номли шеърлар китоби бизгача етиб келган. Унда жами 240 га яқин шеърлар - ҳикматлар жамланган. «Девони ҳикмат»нинг бир неча қўлёзма нусхалари мавжуд бўлиб, уларнинг энг қадимгиси XVII асрга мансубдир. XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Тошкент, Қозон ва Истамбулда унинг тошбосма нусхалари нашр этилди. 1991 йилда И.Хаққулов, 1992 йилда эса М.Ҳасаний сайъ-ҳаракатлари билан «Девони ҳикмат» қайта чоп этилди. Унда Аҳмад Яссавий номи «Қул Хожа Аҳмад», «Хожа Аҳмад Яссавий», «Аҳмад ибн Иброҳим», «Султон Хожа Аҳмад Яссавий», «Аҳмад», «Аҳмадий», «Қул Аҳмад», «Мискин Аҳмад» тарзида қўлланганлиги кузатилади.

Аҳмад Яссавий ҳикматлари тарихий зарурат ва даврнинг маънавий эҳтиёжи туфайли вужудга келди. Шоир туркий тил мавқеини тиклаш ва ислом динини содда тилда кенг халқ оммасига тарғиб қилишдек жуда муҳим вазифани ўз олдида мақсад қилиб қўяди ва шу йўлда тинмай изланади. Аҳмад Яссавий Қуръони карим, Хадиси шариф ва тасаввуф таълимотидан илҳомланиб ўз ғоявий ниятларини халққа етказиш учун ўша сарчашмаларга тез-тез мурожаат қилади. Шоир ўзи яшаган даврдаги уруш, зулм ва зўравонликлар, мунофиқлик ва жаҳолат сабабларини замондошларининг диндан юз ўгиришларида, иймон-эътиқодларининг сустлигида деб билади:

На онода раҳм қолди, на отода,

Оға-ини бир-бирига можарода,

Мусулмонлар даъво қилур, ичар бода,

Мастлиғ била қариндошдан тонди, кўрунг.

 

Нокас, хасис, бедиёнат қуллар ҳоким,

Моуманлик ҳаддин ошиб бўлди золим,

Халқи чинда хор бўлдилар дарвеш, олим,

Ҳимояти халқни кофир бўлди, кўрунг...

Аҳмад Яссавий ҳикматларида илоҳий муҳаббат, ҳақсеварлик ва инсонсеварлик каби олижаноб инсоний фазилатлар улуғланади. Шоир ошиқлар деганда Ҳақ ишқи билан ёнган соликларни назарда тутади. У «дардсиз одам одам эмас», «ишқсиз одам ҳайвон жинси» деркан, шубҳасиз, Яратганнинг буюк қудрати ва сифатларини англамаган, унинг мўъжизаларидан ҳайратланмаган кишилар ҳақида фикр юритади. Муҳаббатсиз халойиқдан йироқ бўлиш ҳам ижодкор ҳикматларида тез-тез таъкидланади. Шоирнинг фикрича, шунга қатъий амал қилиниб, ишқ йўлида ҳар қандай риёзат босқичларидан мардонавор ўтган ошиқ, албатта, Тангрининг лутфу карамидан бенасиб қолмайди:

Муҳаббатсиз ҳалойиқдан ҳар ким қочса,

Орифларни суҳбатида жавлон қилур.

Ўртаб, куюб ишқ йўлида ёшин сочса,

Субҳон эгам арш устида меҳмон қилур.

«Девони ҳикмат»даги шеърлар кишини сергаклантирувчи, ҳушёрликка чақирувчи даъваткор сатрлардир. Унда инсонни комилликка етакловчи, руҳини ёмон иллатлардан фориғ қилувчи юксак фазилатлар хусусида фикр юритилади.





Поделиться с друзьями:


Дата добавления: 2016-07-29; Мы поможем в написании ваших работ!; просмотров: 2779 | Нарушение авторских прав


Поиск на сайте:

Лучшие изречения:

Если президенты не могут делать этого со своими женами, они делают это со своими странами © Иосиф Бродский
==> читать все изречения...

993 - | 932 -


© 2015-2024 lektsii.org - Контакты - Последнее добавление

Ген: 0.011 с.